Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Xiaomi» «айфон»га ўхшаш технологияли ва экраности камерали смартфон чиқаради

«Xiaomi» «айфон»га ўхшаш технологияли ва экраности камерали смартфон чиқаради

Фото: «Ferra»

Таниқли инсайдер Digital Chat Station «Xiaomi» компанияси  Xiaomi MI 11 Ultraга ўхшаш янги флагман чиқаришини маълум қилди. «Ferra» ёзишича, унда «iPhone» ва «Samsung» флагманларидаги каби UWB (Ultra-wide band) технологияси қўлланилади.

UWB технологияси Bluetooth ўрнини эгаллаб, қурилмалараро маълумотлар яхшироқ узатилишига хизмат қилади. Ultra-wide band йўқолган нарсаларни топишда ёрдам берувчи AirTagда ҳам фойдаланилади.

Янги флагман экраности камерали бўлади. Смартфон қайси туркумга мансублиги ҳозирча номаълум. Катта эҳтимол билан у Mi 10Tнинг давомчиси бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг