Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Хитой 2050 йилда «сунъий қуёш»дан энергия олмоқчи

Хитой 2050 йилда «сунъий қуёш»дан энергия олмоқчи

Иллюстратив фото

Хитой 2050 йилда соф энергия берувчи термоядровий синтез технологиясини ишга туширмоқчи, деб хабар берди Tiger Brokers нашри.

«Сунъий қуёш» деб аталаётган бу қурилма қизиган плазмани ушлаб туриш ва термоядровий реакцияларни қўллаш учун кучли магнит майдонларидан фойдаланувчи токамак ускунасидан иборат. Хитой миллий ядро корпорацияси (CNNC) 2023 йилда China Fusion Corp. компаниясини таъсис этиб, технологияни ишлаб чиқиш учун 240 млн доллар инвестиция киритган.

Айни пайтга келиб саноқли мамлакатлар, хусусан, АҚШ, Россия ва Жанубий Корея термоядровий синтезни ўрганишда ютуқларга эришган. Хитой ҳам бу соҳа етакчилари қаторига қўшилиш учун ўз илмий-техник салоҳиятини ривожлантиришга зўр бермоқда.

Хитой термоядровий синтез соҳасидаги тадқиқотлардан ташқари, кичик қувватли реакторлар ишлаб чиқаришни кўпайтириб, анъанавий атом станциялари паркини кенгайтиришни ҳам режалаштирган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг