Хитойда Starlinkнинг «қотили» тақдим этилди
Хитойлик олимлар томонидан паст орбитадаги сунъий йўлдошлар, жумладан, Starlink тизими фаолиятини ишдан чиқаришга қодир дунёдаги илк ихчам микротўлқинли қурол (қурилма) тақдим этилди. Бу ҳақда South China Morning Post нашри хабар берди.
Сиандаги Шимоли-ғарбий ядро технологиялари институтида ишлаб чиқилган ушбу тизим TPG1000Cs деб номланди ва мутахассислар томонидан «Starlink қотили» деб таърифланмоқда.
TPG1000Cs юқори қувватли микротўлқинли (HPM) қурол учун ердаги ихчам драйвер бўлиб, у 60 сония давомида 20 ГВт гача қувватга эга импулслар чиқара олади. Хитойлик экспертларнинг баҳолашича, паст орбитада ишлайдиган Starlink сунъий йўлдошлари ишини жиддий бузиш ёки уларга зарар етказиш учун бор-йўғи 1 ГВт қувват кифоя қилади. Янги қурилма эса кўп карра устун кўрсаткичга эга.
Қурилманинг узунлиги 4 метр атрофида, оғирлиги тахминан 5 тонна. Шу боис уни юк машиналари, ҳарбий кемалар, самолётлар ва ҳатто сунъий йўлдошларга ҳам ўрнатса бўлади. Ҳозиргача чиқарилган шунга ўхшаш тизимлар узлуксиз 3 сониядан ортиқ ишлай олмас ва анча қўпол эди. TPG1000Cs эса бир сеансда бир неча мингта юқори энергияли импулс беришга қодир ва узоқ давом этган синовларда барқарорлигини исботлади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter