Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Европа ҳақида сиз билмаган 40та факт! (2-қисм)

Европа ҳақида сиз билмаган 40та факт! (2-қисм)

Карантин даври уйда туриб ҳам жаҳондаги кўплаб ажойиботлардан баҳраманд бўлишга халақит бермайди. «Хabar.uz»да Кўҳна қитъа ҳақида қизиқарли маълумотлар беришни бошлагандик.

Қуйида унинг иккинчи қисми билан танишишингиз мумкин.

Германия Европада энг кўп McDonald’s тармоқларига эга

Германияликлар тез овқатланишни, хусусан фаст-фудларни жуда хуш кўришади. Бу, ўз навбатида, McDonald’s эгаларини хурсанд этган. Маълумотларга кўра, немислар юртида қарийб 1500 га яқин McDonald’s фаст-фуд тармоқлари мавжуд.

Ушбу кўрсаткич бўйича Франция иккинчи, Буюк Британия учинчи ўринни эгаллайди.

Елизавета II Европада ягона монарх эмас

Буюк Британия қироличаси Елизавета II Европада ягона монарх ҳисобланмайди. Инглизлар юртидан ташқари қитъада яна 10 та давлат ва князликларда ҳанузгача монархиялар сақланиб қолган.

Булар Андорра, Белгия, Дания, Монако, Нидерландия, Норвегия, Испания, Швейция, Лихтенштейн ва Люксембург мамлакатларидир.

Дания монархияси қитъадаги энг қадимги қироллик оиласи

935 йилда асос солинган Дания монархияси мамлакатни ҳозир ҳам яъни, 10 асрдан ортиқ муддатдан бери бошқариб келмоқда. Бугунги кунда, амалдаги қиролича Маргретей II га қадар бу қироллик оиласи Амалиенборг саройида давлатни идора этиб келган.

Ирландияда туғилиш даражаси энг юқори

Демографик инқироз даврига келиб қолаётган Европада туғилиш борасидаги энг юқори кўрчаткич Ирландияга тегишли. Ҳисоб-китобларга кўра, Ирландияда ўртача фарзанд кўриш сони ҳар бир аёлга иккитадан тўғри келади.

Энг баланд чўққини Россиядан топиш мумкин

Элбрус тоғидаги вулқон тоғ чўққиси нафақат Россия, балки Европанинг энг баланд чўққисидир. Ушбу чўққи Европани Осиёдан ажратиб турадиган Кавказ тоғларида жойлашган бўлиб, баландлиги 5642 метрни ташкил этади. Қолаверса, у дунёнинг энг баланд еттита чўққисидан бири сифатида ҳам қайд қилинган.

Энг узоқ умр кўрувчилар Монакода яшашади

Нафақат Европа, балки бутун дунёда ҳам энг узоқ умр кўрувчилар юрти сифатида Монако эътироф этилади. Мамлакат аҳолисининг ўртача умр кўриши 89,4 ёш. Бунга сабаб сифатида аҳолисининг катта қисми шифокор эканлиги ва бошқа омиллар кўрсатилади.

Швейцарияда 7000 га яқин кўл бор

Ҳайратланарли! Лекин бу ҳақиқат. Мамлакатдаги Женева ва Констанс кўли қитъанинг энг йирик ҳавзаларидан биридир.

Чехия энг кўп қалъаларга эга мамлакат

Агар сиз Чехия Республикасида кунига битта қасрга ташриф буюрмоқчи бўлсангиз, уларнинг ҳаммасини кўриш учун сизга уч йил вақт керак бўлади. 932 қалъа ва 1,187 та «дабдабали уйлар» билан чехлар бошқа Европа мамлакатларига нисбатан кўпроқ мақтанишлари мумкин.

Қитъадаги энг кўп аҳоли Россияда

Россия аҳолисининг ярмидан кўпроғи давлатнинг Европа қисмида жойлашган бўлиб, қитъа аҳолисига тахминан 110 миллион киши қўшилишига сабаб бўлди. Бу, ўз навбатида, Россияни аҳоли сони бўйича етакчи давлатга айлантирди.

Иккинчи йирик мамлакат Германия ҳисобланиб, 82,2 миллион аҳолига эга.

Испания Европадаги бананларнинг 60 фоизини етиштиради

Банан фақат Африкадан келтирилади, деб ўйладингизми? Афсуски адаштингиз. Испаниянинг Канар ороллари мевалар, хусусан банан етиштирувчи фермалари билан анчайин машҳур ва бу мамлакат Европадаги бананларнинг 60 фоизини етиштиришини англатади ҳам.

Ушбу ҳудудда етиштириладиган бананлар Африка бананларига ўхшамайди. Бироз кичикроқ, аммо мазаси бўйича беқиёсдир.

Брюссел аэропортидаги «шоколадфурушлар»нинг ошиғи олчи

Брюссел аэропортида дунёнинг бошқа жойларига қараганда йўловчилар томонидан кўпроқ шоколад сотиб олинади. Маълумотларга кўра, Брюссел орқали кунига 67,900 йўловчи парвоз этади (пандемия давридан олдинги маълумот).

Агар уларнинг атиги 10 фоизи шоколад сотиб олган тақдирда ҳам «шоколадфурушлар» даромадини ҳисоблайверинг.

Франциядаги поездлар платформасида ўпишиш тақиқланган

Севги ва муҳаббат юрти ҳисобланган Францияда 1910 йилдан буён поезд платформаларида ўпишишнинг тақиқлангани бироз ҳайратланарли. Ушбу қоида поездлар жадвалига халақит бермаслик ва кўп сонли йўловчиларнинг ҳаракатланишини осонлаштириш учун қабул қилинган эди.

Жамоат жойларида чўмилиш кийимларида юриш тақиқланган

Барселона сайёҳлар билан тўлиб-тошганки, ҳукуматдагилар ташриф буюрадиган туристлар сонига чеклов қўйишни истайди. 2011 йил саёҳатчилар сонини камайтириш мақсадида, шаҳар кўчалари, ҳаттоки ресторонларда чўмилиш кийимларида бўлишларига тақиқ қўйилди.

Яъни, пляжлардан ташқарида эркаклар кўйлак, аёллар эса узун ва ёпиқ кийимларда бўлиши лозим.

Дунёдаги энг кекса ҳайвонот боғи Австрияда

1752 йилда ташкил этилган Европадаги энг қадимги ҳайвонот боғи Вена шаҳридаги Шўнбрунн ҳайвонот боғидир. Ҳопсбурглар оиласи жойлашган Шўнбрунн саройи ҳудудида жойлашган ҳайвонот боғи қироллик оиласининг шахсий экзотик ҳайвонлар коллекциясидан иборат бўлган. Қолаверса, у дунёдаги энг қадимги ва доимий фаолият кўрсатиши билан ҳам эътироф этилади.

Wolkswagen Европанинг энг йирик компанияси

Германияда жойлашган Wolkswagen йиллик даромади миллиардлар ҳисобида. 2018 йил у деярли 11 миллион автомобил сотди ва 240,4 миллиард даромад қилди. Бу Европадаги компаниялар ичида етакчи бўлиб, дунё бўйича еттинчи энг йирик компания деганидир.

Берлинда Истанбулдан кўра кўпроқ кабоб ресторанлари бор

Мазали донер кабоблари Туркияда пайдо бўлган бўлиши мумкин. Аммо немислар секин пиширилган гўштни шунчалик яхши кўришадики, уларнинг энг мазалисини Истанбулдан эмас, Берлиндаги ресторанларда топасиз.

Туркиянинг «кабоб қироли» Маҳмуд Айгун қарийб 50 йил олдин кабоб аравасини олиб Германияга кўчиб келган. Бугунги кунда, мамлакатда 4,000 мингдан зиёд кабоб дўконлари мавжуд.

Энг узун дарё Россияда жойлашган

Волга дарёси қитъанинг энг узун дарёси сифатида кўрилади. Эътиборлиси, Волга Каспий денгизига 200 дан ортиқ ирмоқлари билан оқиб боради. Россиядаги деҳқончилик далаларининг ярми ва мамлакат аҳолисининг қарийб 40 фоизи ушбу дарё бўйида жойлашган.

Люксембург ЯИМ бўйича юқори кўрсаткичга эга

Люксембургда ЯИМ бўйича аҳоли жон бошига 119 719 доллардан тўғри келади. У ерда банклар, турли молия институтлари ва аҳоли бой яшайди. Лекин бой мамлакат ҳудуди атиги 2586,4 км квадратни ташкил этади. Аҳолиси 600,000 киши атрофида бўлиб, уларнинг кўпи йиллик маошга эга.

Энг фаол вулқон Сицилияда

Кўпчилик Исландиядаги Эйжафжаллажўкулл вулқонини энг фаол, деб ўйлайди. Тўғри, бу вулқон бир муддат Европа устида ҳаво қатновини ҳам тўхтатиб қўйган.

Бироқ, Европанинг энг фаол вулқони аслида Сицилиядаги Этна тоғидаги вулқондир. Кичик зилзилалар Сицилиянинг мазкур қисмида доимий рўй бериб туради. 3,326 фут баландликдаги вулқон охирги марта 2018 йилнинг декабрида отилган.

Европада 51 та давлат бор

Эллик бир мамлакат, хусусан қироллик ва мустақил давлатлар Европани ташкил этади. Уларнинг 28 таси Европа Иттифоқига аъзо.

Европа Иттифоқига аъзо бўлмаган таниқли мамлакатлар қаторига Исландия, Норвегия, Швейцария, Монако, Туркия ва Россия киради.

Нурилло Тўхтасинов таржимаси

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг