Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Афғонистон аҳолиси сони уч йилда 5 миллионга қисқарди

Афғонистон аҳолиси сони уч йилда 5 миллионга қисқарди

Фото: Ariana News

2024 йилги маълумотларга кўра, Афғонистон аҳолиси сони 34,9 млн кишини ташкил этмоқда, шундан 51 фоизи — эркаклар, 49 фоизи — аёллар. Бу ҳақда 12 март куни Афғонистон статистика ва ахборот миллий бошқармаси (NSIA) вакили Муҳаммад Ҳалим Рофий маълум қилди.

NSIA мамлакат ҳукуматига 2025 йилда аҳолини илмий ва комплекс рўйхатга олиш режасини тақдим этди. Бунинг учун бизга халқаро ташкилотларнинг бевосита ва молиявий кўмаги керак, деди Рофий.

2021 йилда Афғонистон аҳолиси сони 39,8 миллионни ташкил этган, дейилади БМТ аҳолишунослик жамғармаси маълумотларида. Демак, уч йил ичида мамлакат қарийб 5 миллион аҳолисини йўқотган.

NSIA, шунингдек, ташқи савдо ҳолати бўйича ҳам маълумот берди. Унга кўра, Афғонистон феврал ойида 134 млн доллардан зиёд қийматга эга маҳсулотларни экспорт қилган, уларнинг аксар қисми Покистон, Ҳиндистон ва Бирлашган Араб Амирликларига жўнатилган. Экспорт ҳажми ўтган ойга нисбатан $42,6 миллион доллар ошган. Февралда импорт ҳажми 793,5 миллион долларни ташкил этиб, маҳсулотлар асосан Эрон, Хитой ва Покистондан келтирилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг