Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Афғонистон полицияси собиқ раҳбари Теҳронда отиб кетилди

Афғонистон полицияси собиқ раҳбари Теҳронда отиб кетилди

Афғонистон полицияси собиқ раҳбари Икромуддин Сари Теҳрон марказидаги отишмада ҳалок бўлди.

Манбаларга кўра, у қуролланган номаълум шахсларнинг пистирмасига тушган. Унинг шериклари: афғон армияси собиқ зобити Муҳаммад Амин Олмос ҳалок бўлган, яна бири эса жароҳатланган.

Икромуддин Сари Тоҳар ва Боғлон вилоятлари полициясини бошқарган. Афғонистонни 2021 йилда ташлаб чиққан, Эронга келиб «Толибон» ҳаракатини ошкора қоралаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг