Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Агар Путин ғалаба қозонса, бу барчамиз учун мағлубият бўлади» – НАТО Бош котиби Столтенберг

«Агар Путин ғалаба қозонса, бу барчамиз учун мағлубият бўлади» – НАТО Бош котиби Столтенберг

Россиянинг Украина устидан ғалаба қозониши НАТОнинг мағлубиятини англатади. Бу ҳақда НАТО бош котиби Йенс Столтенберг матбуот анжуманида айтиб ўтди.

«Украинанинг ғалаба қозониши барчамиз учун муҳим. Агар Путин ғалаба қозонса, бу нафақат Украина учун, балки барчамиз учун мағлубият бўлади. Чунки бу дунёни янада хавфли қилади ва бизни Россия агрессиясига нисбатан заифроқ қилади», – дейди Столтенберг.

Столтенбергнинг таъкидлашича, НАТО Украинага 2014 йилдан бери ёрдам бериб келмоқда, бироқ Россия махсус ҳарбий операцияси бошланганидан кейин ҳарбий ёрдамни сезиларли даражада оширган.

Маълумот учун, жорий йилнинг 12-13 октябрь кунлари Брюсселда НАТО мудофаа вазирларининг учрашувлари бўлиб ўтади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг