Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Алишер Усмонов UBS Europe банкини судга берди

Алишер Усмонов UBS Europe банкини судга берди

USM Holdings асосчиси Алишер Усмонов 7 июн куни Франкфурт-Майн вилоят судига UBS Europe SE (содиқ UBS Deutschland AG) банкига қарши даъво аризаси билан мурожаат қилди. Бу ҳақда унинг манфаатларини ҳимоя қилувчи адвокат Стефани Рабенау маълум қилган.

Даъвогарнинг фикрича, 2018–2022 йилларда банк Германия Федератив Республикаси молия органларига тадбиркорнинг шубҳали молиявий операцияларни амалга оширганлиги тўғрисида «бир қатор асоссиз хабарномалар» юборган ва бу Усмоновга нисбатан «сиёсий сабабларга кўра тергов» ўтказилишига туртки бўлган.

Рабенау хонимнинг баёнотига кўра, аниқлик киритилишича, UBS Europe банки Германия божхона бош бошқармасининг молиявий мониторинг бўлимига «ўндан ортиқ бемаъни ва асоссиз, бошқача қилиб айтганда, атайлаб ёлғон хабарлар» юборган.

«Улар орасида нақд пул муомаласи, ижара тўловларида «пул ювиш» билан боғлиқ даъволар бор. Шу билан бирга, банк ўз шубҳаларини тасдиқловчи ҳеч қандай асос келтирмаган», – дея қайд этади адвокат.

У, шунингдек, банк хизматлар шартномаси ва банк сирини сақлаш қоидаларига зид равишда мижозлари маълумотларининг махфийлигини бузгани, Усмонов ҳақида ёлғон баёнотлар тарқатгани, қолаверса, умумий шахсий ҳуқуқларни қўпол равишда бузганини даъво қилади.

«Банк томонидан шартноманинг бузилиши Алишер Усмоновнинг обрўсига катта миқдорда зарар етказилишига ва молиявий йўқотишларга олиб келган. Моҳиятан, UBS беайб шахсни ноқонуний жиноий жавобгарликка тортишда ташаббускор ва шерик сифатида ҳаракат қилган», – дейди Стефани Рабенау.

Тадбиркорнинг вакили Питер Гаувейлер эса юқоридаги сабаблар оқибатида етказилган зарар миқдорини ҳозирча баҳолаш ёки якуний хулосага келиш мумкин эмаслигини қўшимча қилди.

Эслатиб ўтамиз, Алишер Усмонов 2022 йилнинг февралида Европа Иттифоқи санкцияларига учраган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг