Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Америкалик уйидан чиқмасдан Эверестни забт этди

Америкалик уйидан чиқмасдан Эверестни забт этди

Фото: s34nVideos/YouTube

АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида яшовчи Шон Гризли Эверест баландлигига тез чиқиб тушиш бўйича Гиннесс рекордини ўрнатди. Бунинг учун у ўз уйидаги зинадан 22 соат ва 57 дақиқа давомида тинмай чиқиб тушди.

Шу тариқа Гризли 8800 метр, яъни жаҳоннинг энг баланд Эверест (Жомолунгма) чўққисига тенг масофани босиб ўтди. «Эверест»га чиқиш жараёнини у ижтимоий тармоқларда жонли эфирга узатди.

«Олдин ҳеч ким бу ишни қилмаган экан, шунинг учун шу рекордни ўрнатишга аҳд қилдим», — деди Гризли.

У акциядан мақсад ментал муаммолардан азият чекаётган одамлар учун маблағ тўплаш эканини ҳам қўшимча қилди.

«Вақтида менда ҳам руҳий муаммолар бўлган, шунинг учун бу хайрия қалбимга яқин», — деди у.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг