Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Антарктида устидаги озон туйнугининг катталиги рекорд даражага етди ва ўсишда давом этмоқда

Антарктида устидаги озон туйнугининг катталиги рекорд даражага етди ва ўсишда давом этмоқда

Фото: Globallookpress.com

16 сентябрь куни космосдан олинган фотосуратлар бу йил Антарктида устидаги озон туйнугининг рекорд даражадаги энг катта ўлчамлардан бирига етганини кўрсатмоқда. Унинг майдони  26 млн км2, дан ошади, бу Бразилия ҳудудидан 3 баробар кўпдир, деб хабар беради Daily Mail нашрига таяниб planet-today.ru.

Олимлар озон туйнугининг янада каттаришидан жиддий хавотирда эканликларини билдиришди, чунки октябрь ойида у янада кенгаяди.

Ушбу туйнукнинг майдони мавсумга боғлиқ бўлиб, у август ойида жанубий ярим шарда баҳор келиши билан кўпайишни бошлайди. Декабрдан февралгача, Антарктидада ёз бўлганда, тешик кичраяди.

Илк жараён 1985 йилда кузатилган. Бу XX асрда озон қатламини бузувчи кимёвий моддаларнинг саноатда кенг қўлланилиши натижаси бўлиб, жиддий экологик оқибатларга олиб келди. Кейинчалик, ушбу моддалар таъқиқлангач вазият аста-секин яхшиланди. Бироқ, озон инсоният ҳали назорат қила олмайдиган бошқа таъсирларга ҳам дучор бўлади.

Озон тешиги 2023 йилда одатдагидан эртароқ очилди ва унинг яна қачон ёпилиши ҳозирча номаълум. Яна бир тахминларга қараганда бу атмосферага жуда кўп миқдорда сув буғини чиқарган Тонга вулқонининг кучли отилиши билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг