Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

АҚШ 50 мамлакат фуқаролари учун 20 минг долларгача виза гаровини жорий этмоқда

АҚШ 50 мамлакат фуқаролари учун 20 минг долларгача виза гаровини жорий этмоқда

Фото: Therussianamerica.com

АҚШ 50 мамлакат фуқароларига нисбатан қўлланадиган дастурни доимий тартибга айлантирди. Унга кўра, Америкага туристик ёки хизмат сафари (бизнес) визасини олиш учун мурожаат қилувчилардан 20 минг АҚШ долларигача қайтариладиган гаров пули талаб қилиниши мумкин. АҚШ Давлат департаменти маълумотига кўра, янги тартиб 3 августдан кучга киради.

Қайтариладиган гаров маблағи хорижлик фуқаро B-1 (хизмат сафари) ва B-2 (туристик) визалари учун мурожаат қилганида, унинг ноиммигрант мақомига риоя қилиши ҳамда белгиланган муддатда АҚШ ҳудудини тарк этишини кафолатлаш мақсадида талаб қилиниши мумкин.

Консуллик ходими гаров пули миқдорини мустақил белгилайди. Унинг энг юқори миқдори 20 минг АҚШ долларини ташкил этади. Агар виза эгаси АҚШни белгиланган муддатда тарк этса, визадан фойдаланмаса ёки мамлакатга кириши рад этилса, гаров маблағи қайтарилади. Бироқ шахс мамлакатда бўлиш шартларини бузса, ушбу маблағ ушлаб қолиниши мумкин.

АҚШда виза олувчилар учун гаров дастури илк бор 2025 йил август ойида синов тартибида йўлга қўйилган эди. Дастур 12 ойга мўлжалланган бўлиб, B-1 (хизмат сафари) ва B-2 (туристик) визаларига татбиқ этилган. Унга кўра, консулликлар ўз хоҳишига кўра 5 минг, 10 минг ёки 15 минг АҚШ доллари миқдорида гаров талаб қилиши мумкин эди. Бу хорижликларнинг АҚШ ҳудудини ўз вақтида тарк этишини таъминлаш чораси сифатида жорий қилинган. Маблағ мамлакатдан чиқиб кетилганидан сўнг қайтарилади.

Дастур 50 давлатни қамраб олган бўлиб, уларнинг 30 таси Африка мамлакатларидир. Шунингдек, рўйхатга Грузия, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон ҳам киритилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг