Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

АҚШ 66 та халқаро ташкилотдан чиқди

АҚШ 66 та халқаро ташкилотдан чиқди

Фото: AP

Президент Доналд Трамп АҚШнинг 66 та халқаро ташкилотдан чиқишини назарда тутувчи меморандумни имзолади, деб хабар берди Оқ уй.

«Бугун президент Доналд Жон Трамп Қўшма Штатларнинг Америка манфаатларига хизмат қилмайдиган 66 та халқаро ташкилотдан чиқишини назарда тутувчи президент меморандумини имзолади», — дейилади баёнотда.

Аниқлик киритилишича, меморандум АҚШнинг барча ижроия департаментлари ва агентликларининг БМТ тизимига кирмайдиган 35 та ташкилот, шунингдек, БМТнинг 31 та тузилмасида иштирок этиши ва молиялаштиришни тўхтатишини кўзда тутади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг