АҚШ Навалний сабаб Россияни жазоламоқчи
Америка президенти Жо Байденнинг айтишича, Қўшма Штатлар россиялик мухолифатчи сиёсатчи Алексей Навалнийнинг ўлимига жавобан бир қанча ҳаракат сценарийларини кўриб чиқмоқда.
Бу ҳақда Оқ уй матбуот хизмати хабар бермоқда.
«Биз ҳаракат қилишнинг бир қанча вариантларини кўриб чиқмоқдамиз», деб таъкидлади Америка раҳбари Москвага қарши санкцияларни янгидан кучайтириш имконияти ҳақидаги саволга жавоб берар экан. Байден айнан қандай чекловлар бўлиши ҳақида гапирмаган.
Унинг баёноти Навалнийнинг ўлимидан кейин Россияга халқаро босим кучайиб бораётгани фонида янгради.
Ғарб давлатлари етакчилари Навалнийнинг ўлимида Россия раҳбарияти, хусусан Владимир Путинни айбламоқда.
Бугун, 16 феврал куни Ямало-Ненец автоном округи федерал жазони ижро этиш хизмати мухолифатчи Алексей Навалний вафот этгани ҳақида хабар берди.
Эслатиб ўтамиз, 19 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган сиёсатчи икки ойча аввал Владимир вилоятидаги колониядан Ямало-Ненец автоном округидаги Харп қишлоғидаги 3-сонли ахлоқ тузатиш колониясига кўчирилган эди.
Бунгача у Россиянинг Владимир вилоятидаги қаттиқ тартибли колонияда 22-маротаба жазо изоляторига жойлаштирилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter