АҚШда аномал совуқ қурбонлари сони камида 45 нафарга етди
АҚШда давом этаётган кучли қор бўрони ва аномал совуқ оқибатида вафот этганлар сони камида 45 нафарга етди, деб хабар берди Associated Press.
Хусусан, Техас штатида сув ҳавзасида муз остига тушиб кетган олти, саккиз ва тўққиз ёшли уч ака-ука ҳалок бўлган. Ню-Йоркда эса кўчада музлаб қолган ўн кишининг жасади топилган.
Маҳаллий фаоллар ва жамоатчилик Ню-Йорк маъмуриятини аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини экстремал об-ҳаво шароитидан асраш учун етарли чора кўрмаганликда танқид қилмоқда.
Ҳафтанинг жума ва шанба кунлари мамлакат шарқида ҳаво ҳарорати янада пасайиши кутилмоқда, деб огоҳлантиришмоқда синоптиклар.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter