Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

АҚШда бир соатда 1,82 метр қалинликда қор ёғди, қурбонлар бор (видео)

АҚШда бир соатда 1,82 метр қалинликда қор ёғди, қурбонлар бор (видео)

Фото: PBS

АҚШда ҳаддан зиёд қор ёғиши оқибатида уч киши ҳалок бўлди. Ню-Йорк штати губернатори Кэти Ҳокулнинг айтишича, бир соатда айрим ҳудудларда қорнинг қалинлиги 1,82 метрга етган.

«Бунақа қор ёғишида тарихга кирсак керак», — деди губернатор.

Икки киши қор кураш пайтида юрагига зўриқиш тушиб вафот этган, бир киши қор тозалайдиган машина ағдарилиб кетиши оқибатида ҳалок бўлган.

Аввалроқ Copernicus иқлим хизмати бу гал Европа аномал иссиқ қишни ўтказишини прогноз қилганди. Олимларнинг ҳисоб-китобларига кўра, Болтиқбўйи, Ўрта Ер денгизи ва Шимолий денгиз соҳилбўйи ҳудудларида ўртачадан юқори ҳаво ҳарорати кутилмоқда. 50-60 фоизлик эҳтимол билан билан Буюк Британия, Марказий ва Жанубий Европада ҳам қиш илиқ келади. Франция ва Германияда эса ёғин миқдори одатдагидан кам бўлиши кутилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг