Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

AҚШда қарийб 50 киши ғайритабиий об-ҳаво қурбонига айланди

AҚШда қарийб 50 киши ғайритабиий об-ҳаво қурбонига айланди

Фото: «Blog.sololaki.ru»

АҚШда қарийб 50 киши ғайритабиий совуқ ҳаво қурбонига айланди, деб ёзади «Washington Post» ўз ҳисоб-китобларига таяниб.

Aввалроқ AҚШни қамраб олган қорли ва совуқ об-ҳаво натижасида 37 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

«Washington Post» газетасининг ёзишича, мамлакатда якшанба кунидан бери камида 47 киши вафот этган, улардан 30 нафари — Техасда. Қайд этилишича, газета ҳисоб-китобларига об-ҳаво шароитида аниқланган ўлим ёки шу сабабли ўлимга гумон қилинган ҳолатлар киритилган. Бундан ташқари, қурбонларнинг ҳақиқий сони кўп эканлигига шубҳа йўқ, деб ёзади газета.

Уларнинг баъзилари исинишга уринаётиб ис газидан заҳарланиб қолишган, бошқалари гипотермия ёки ЙТҲ оқибатида вафот этишган. Аксарият ҳалок бўлганларнинг шахси ҳалигача аниқланмаган.

Ғайритабиий совуқ ва қорли об-ҳаво АҚШнинг бир қанча ҳудудларини қамраб олди. Техас энг кўп зарар кўрганлар сирасига киради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг