Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Араб коалицияси Яман пойтахти аэропортига ҳужум қилди

Араб коалицияси Яман пойтахти аэропортига ҳужум қилди

Фото: © Flickr/Richard Messenger

Саудия Арабистони бошчилигидаги араб коалицияси ҳаво кучлари Яман пойтахти Сана шаҳридаги аэропортга зарбалар берди. Бу ҳақда «Ал-Арабия»га асосланиб «Life» хабар берди.

Шунингдек, аэропортдан унча узоқ бўлмаган ҳарбий авиабаза ҳам ҳаводан ўққа тутилган.

«Ал-Масира» телеканали хабар беришича, жами 10 дан зиёд объект нишонга олинган. Қанча зарар етказилгани ва қурбонлар ҳақида ҳозирча хабар берилмаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг