Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Айрим қирғиз банклари Россияга пул ўтказмаларини чеклади

Айрим қирғиз банклари Россияга пул ўтказмаларини чеклади

Қирғизистонда Россиянинг бир қатор кредит ташкилотлари орқали пул ўтказмаларини чеклаган банклар сони бир нечтага етди.

Дастлаб МБанк шундай қарорга келган бўлса, унинг ортидан «Бакай Банк», «Халык Банк» (ҳозирги «О!Банк»), «Банк Азии», «Кыргызкоммерцбанк» кабилар Россияга пул ўтказмаларини чеклади.

Шунингдек, айрим Қирғизистон банклари мобил иловалари орқали Россиянинг «Сбербанк», «МТС Банк» ва «Тинькофф банк»ига пул ўтказмаларини чекланган. Улар орасида ўз мижозларига пул маблағларини ўтказишнинг муқобил усулларидан – халқаро пул ўтказмалари тизимларидан фойдаланишни таклиф этувчи «Керемет Банк» ҳам бор.

Қирғизистон Миллий банкининг тушунтиришича, тижорат банклари терроризмни молиялаштириш ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш бўйича қонун ҳужжатларига риоя қилишлари шарт. Республиканинг кредит ташкилотлари томонидан Қирғизистон банк тизимига халқаро санкцияларнинг салбий оқибатларининг олдини олиш чоралари кўрилмоқда. Шу боис, мижозлар ва контрагентлар устидан назорат кучайтирилиб, уларнинг санкциялар рўйхатида йўқлиги тўлиқ текширувдан ўтказилмоқда.

Бугун, 22 август куни Қирғизистоннинг яна бир банки – «Банк Кампаньон» ҳам Россияга пул ўтказмаларини тўхтатди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг