Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Айёр ва ўта шафқатсиз»: Трамп Ким Чен Инни таърифлади

«Айёр ва ўта шафқатсиз»: Трамп Ким Чен Инни таърифлади

АҚШ собиқ раҳбари Доналд Трамп Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин «айёр» ва «шафқатсиз» одам дея таърифлади.

Трамп бу ҳақда YouTube тармоғидаги Full Send Podcast каналидаги онлайн чиқишида гапирган.

«Жуда ақлли, жуда айёр ва жуда шафқатсиз», дейди Трамп Шимолий Корея раҳбари ҳақида.

Трампнинг қайд этишича, Ким Чен Ин ақли туфайли ўз мамлакатида халқ ва ҳарбийлар устидан назорат ўрнатишга муваффақ бўлган.

Мезбонлар КХДР етакчисини бир сўз билан таърифлаб беришни сўрашганида, Трамп у «қизиқ» инсон эканлигини айтган.

Эслатиб ўтамиз, Трамп тўрт йиллик президентлиги даврида Ким Чен Ин билан уч марта учрашишга муваффақ бўлган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг