Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бағдод марказидаги кучли портлаш оқибатида 12 киши ҳалок бўлди

Бағдод марказидаги кучли портлаш оқибатида 12 киши ҳалок бўлди

Иллюстратив фото.

Фото:«Яндекс»

Бир неча соат олдин Ироқ пойтахтининг марказида портлаш содир бўлиб, камида 12 киши ҳалок бўлди, 20 дан ортиқ киши жароҳат олди. Бу ҳақда Al Arabia телеканали Ироқнинг хавфсизлик манбаларига асосланиб хабар берган. 

Телеканал маълумотларига кўра, бомба худкуш томонидан портлатилган.

Ҳозирча ҳеч қайси гуруҳ портлаш бўйича мурожжат билан чиқмаган. Масъул ташкилотлар текшириш ишларини олиб бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, Боғдодда 2016 йил 3 июлда икки томонлама теракт содир этилган бўлиб, кетма-кет иккита бомба портлаганди. Биринчи портлаш Ал-Карраднинг марказий қисмида, диний марказ ва дўконларнинг ёнида оломон тўпланиб турган жойда юз берган. Кўп ўтмай, шаҳарнинг шимолий туманидаги Ал-Шааб бозори яқинида уй қурилиши бомбаси ҳаракатга келиб, 292 киши вафот этган, 200 дан ортиқ киши турли даражадаги тан жароҳати олган эди. Ҳужум учун жавобгарликни "Исломий давлат" гуруҳи ўз зиммасига олган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг