Байден Россия Украинага бостириб кирадиган аниқ санани эълон қилди
АҚШ президенти Жо Байден 16 феврал куни Россия Украинага бостириб киришини эълон қилди. У Ғарб давлатлари, Европа Иттифоқи ва НАТО раҳбарлари билан музокаралар чоғида ушбу маълумотни айтиб ўтган.
АҚШнинг бир қанча расмийлари президентнинг баёнотини тасдиқлади. Таъкидланишича, Вашингтон иттифоқчиларни «ракета зарбалари ва киберҳужумлар тўлқини»дан огоҳлантирган.
Айни вақтда бир қатор давлатлар ўз фуқароларига имкон қадар тезроқ Украинани тарк этишни тавсия қилмоқда. Жанубий Корея 13 январдан бошлаб ватандошларга инқирозли давлат ҳудудига боришни тақиқлади. Британия элчихона ходимларини эвакуация қилишини эълон қилди ва АҚШ ўз дипломатларини олиб чиқиши ҳам маълум этилди.
Байден ҳақидаги янгиликлар билан деярли бир вақтда Блоомберг агентлигининг веб-сайтида мақола пайдо бўлди, унда тахмин қилинган босқиннинг бошланиш санаси 15 феврал бўлиб турибди. Масаладан хабардор бўлган аноним манбаларга кўра, Россиянинг ҳаракатлари Донбассдаги провокация ёки Киевга ҳужумни ўз ичига олиши мумкин. Бироқ, бу даъволарни тасдиқловчи ҳеч қандай далил келтирилмаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter