Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Байрутда портлашдан кейин тирик қолган одамларни қидириш ишлари якунланди

Байрутда портлашдан кейин тирик қолган одамларни қидириш ишлари якунланди

Фото: «Publizist.ru»

Байрутда тирик одамларни қидириш ишлари якунланди, бошқа ишлар давом эттирилмоқда, дея хабар берди «РИА Новости».

«Қидирув-қутқарув ишлари якунланди, ҳалокат-қутқарув ишлари давом эттирилмоқда», — деди агентлик суҳбатдоши.

Унинг фикрича, Ливан мудофаа вазирлиги вакиллари тирик одамларни топишдан умид қолмаганини расман эълон қилди.

4 август куни Байрут денгиз порти, Ливан ҳарбий денгиз кучлари базаси яқинида даҳшатли портлаш юз берди. Портлаш тўлқини ўнлаб уйларни, автомобилларни яксон қилди, пойтахтнинг кўпгина даҳаларида дераза ойналари тўкилиб кетди. Маҳаллий ҳукуматнинг маълумотларига кўра, портлашга 2014 йилда божхона хизмати томонидан мусодара қилиниб, омборда сақланиб келган 2750 тонна аммиак селитраси ёниши сабаб бўлган. Портлаш натижасида 158 киши ҳаётдан кўз юмган, 6 мингдан ортиқ киши жароҳатланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг