Бегемот ҳайвонот боғи ходимига ташланди ва...
Бу бегемот яқинда бошқа зоопаркдан Ҳиндистоннинг «Nawab Wajid Ali Shah Zoological Garden»ига келтирилган. Оз фурсат ичида иккита даҳшатли ҳодиса сабабчисига айланди.
Бегемот илк ҳужум қилган ишчининг омади бор экан қутулиб қолди. Гарчи у шифохонага тушган ва жароҳатлари билан бироз қийналган бўлсада. Аммо ҳайвон томонидан бир неча кундан кейин содир этилган ҳужум фожеа билан тугади. 40 ёшли Сураж исмли ишчи бегемот хонасини тозалашга кирганида ҳужумга учради. Яъни Сураж бегемотнинг шафқатсиз ҳужумидан қутулиб қололмади.
Бегемотнинг тақдири ҳозир ҳал қилинмоқда. Марҳумнинг турмуш ўртоғи ва икки фарзандига эса сабр тилаш мумкин холос.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter