Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Bloomberg дунёнинг энг бой 500 кишисини эълон қилди

Bloomberg дунёнинг энг бой 500 кишисини эълон қилди

Фото: NationalWorld

Bloomberg дунёнинг энг бой 500 кишисини ўз ичига олган рейтингини (Bloomberg Billionaires Index) янгилади.

Миллиардерлар рўйхатини Илон Маск (Tesla, SpaseX, X) бошқармоқда. Иккинчи ўринда — Жефф Безос (Amazon), учинчи — Бернар Арно (Louis Vuitton Moët Hennessy).

Telegram асосчиси Павел Дуров биринчи марта ушбу рейтингга киритилди. Унинг бойлиги $9,15 млрд дея баҳоланмоқда. У умумий рўйхатда 279-ўрин, россиялик энг бойлар орасида 17-ўринни эгаллаган.

Топ-10

  1. Илон Маск — $252 млрд (технологиялар)
  2. Жефф Безос — $209 млрд (технологиялар)
  3. Бернар Арно — $185 млрд (ҳашам буюмлар)
  4. Марк Цукерберг — $169 млрд (технологиялар)
  5. Билл Гейтс — $156 млрд (технологиялар)
  6. Ларри Эллисон — $154 млрд (технологиялар)
  7. Ларри Пейж — $153 млрд (технологиялар)
  8. Стив Балмер — $145 млрд (технологиялар)
  9. Сергей Брин — $144 млрд (технологиялар)
  10. Уоррен Баффет — $139 млрд (инвестициялар)
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг