Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

БМТ Бош котиби Қирғизистоннинг собиқ президентини Афғонистон бўйича махсус вакил этиб тайинлади

БМТ Бош котиби Қирғизистоннинг собиқ президентини Афғонистон бўйича махсус вакил этиб тайинлади

Қирғизистоннинг собиқ президенти Роза Отунбаева БМТ Бош котибининг махсус вакили ва БМТнинг Афғонистонга ёрдам кўрсатиш миссияси раҳбари этиб тайинланди. Бу ҳақда жума куни жаҳон ташкилоти матбуот хизмати тарқатган баёнотда айтилади.

«Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш бугун қирғизистонлик Роза Отунбаеванинг Афғонистон бўйича янги махсус вакили ва БМТнинг Афғонистонга ёрдам кўрсатиш миссияси раҳбари этиб тайинланганини эълон қилди», — дейилади ҳужжатда.

БМТ матбуот хизмати Отунбаева «бошқарув, дипломатия, фуқаролик иштироки ва халқаро ҳамкорлик соҳасида 35 йиллик тажрибага эга» эканини таъкидлаган.

Маълумот учу, Роза Отунбаева 2010 йил 3 июлдан 2011 йил 1 декабргача Қирғизистон президенти лавозимида ишлаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг