Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

БМТ молиявий инқироз ёқасида

БМТ молиявий инқироз ёқасида

Фото: Bild

БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш ташкилот молиявий таназзулга юз тутиши мумкинлигидан огоҳлантириб, давлатларга аъзолик бадалини зудлик билан сўндириш сўралган хат йўллади, деб хабар берди Bild.

AFP ёзишича, Гутерриш анча кескин фикр билдирган: ёки давлатлар бадалларни тўлиқ ва ўз вақтида тўлаши керак ёки банкротликдан қутулиб қолиш учун БМТнинг молиявий қоидаларини тезда ўзгартиришга тўғри келади.

Охирги ойларда президент Доналд Трамп маъмурияти БМТнинг бир қатор тузилмаларини молиялаштиришни қисқартирди, шунингдек, мажбурий бадалларни ўтказишни кечиктирди ёки уларни тўлашдан бутунлай бош тортди. Гутерриш таъкидлашича, тасдиқланган бюджетнинг асосий қисмини ташкил этувчи тўловлардан воз кечиш бутун ташкилотнинг молиявий барқарорлигига путур етказмоқда.

БМТ биринчи марта инқирозга рўпара келмаяпти. Айрим давлатлар тўловларни кечиктириши ва тўлиқ амалга оширилмаслиги сабабли ташкилот йиллар давомида сурункали маблағ етишмовчилиги шароитида фаолият юритмоқда. Шу сабабли кўпинча янги ходимларни ишга олишни тўхтатиб қўйиш ва миссияларни қисқартиришга тўғри келмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг