Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Борис Жонсон  Буюк Британиянинг янги бош вазирига айланди

Борис Жонсон  Буюк Британиянинг янги бош вазирига айланди

Фото:«Reuters»

Бугун Британияда янги бош вазири ким бўлиши аниқланиши кутилаётган эди. Маълумотларга кўра, курашларда консерваторлар партиясидан бўлган Борис Жонсон ғалаба қозонган. Бу ҳақда BBC хабар бермоқда.

Консерватив партия энг кўп Жонсонга овоз берган (92 153). Унинг рақиби, амалдаги ташқи ишлар вазири Жереми Хант 46 656 та овоз тўплаган. Партия етакчилигига ким сайланса у автоматик тарзда бош вазирга айланади.

Жонсон 24 июлдан бош вазирлик ўрнини эгаллайди.

Борис Жонсон  1964 йил 19 июнда Нью-Йоркда таваллуд топган. Оксфорд университетининг Баллиол коллежида таҳсил олган.  Журналист сифатида ҳам фаолият олиб борган. У аввал Лондон шаҳар мэри, Британия ташқи ишлар вазири лавозимларида ишлаган. Брекситнинг ашаддий тарафдори.  Аввалги чиқишларида мамлакатни жорий йил октябь ойи охирига қадар Европа Иттифоқидан чиқариб олишга ваъда берган эди.

Аввалги бош вазир Тереза Мэй 24 май куни кетишини эълон қилган эди.

 

 

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг