«Бой ота, камбағал ота» муаллифи олтиннинг келажагини башорат қилди
Машҳур «Бой ота, камбағал ота» китобини ёзган Роберт Кийосакининг фикрича, олтин келажакда 27 минг долларгача қимматлашади (бир троя унцияси учун).
Бироқ у башорати айнан қачон юз беришини ёзмади.
Биржа савдоларидан олинган маълумотларга кўра, 25 январда бир унция (28,3 грамм) олтин тарихда биринчи барча 5 минг доллардан юқорилади.
Жаҳондаги геосиёсий вазият мавҳумликдан чиқмас экан, қимматбаҳо металлар қиймати юқорилашда давом этади, дейишмоқда мутахассислар. 2025 йилда олтинни қимматлаштирган омил айнан шу, АҚШ бу йил бошида Венесуэлада қилган иш ёниб турган оловга мой сепди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter