Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Британия ҳукумати ҳам вояга етмаганларга ижтимоий тармоқларни тақиқлади

Британия ҳукумати ҳам вояга етмаганларга ижтимоий тармоқларни тақиқлади

Буюк Британия ҳукумати 16 ёшга тўлмаган болаларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланишини чеклашга қарор қилди. Янги тартиб 2027 йил баҳоридан кучга кириши кутилмоқда.

Маълум қилинишича, ҳукумат бу борада Австралия тажрибасидан фойдаланади. Чекловлар Instagram, YouTube, TikTok, Snapchat, Facebook ва X (Twitter) каби платформаларни қамраб олади. Шу билан бирга, WhatsApp ва Signal каби мессенжерлар тақиқ рўйхатига киритилмайди.

Янги қоидаларга кўра, ижтимоий тармоқлар вояга етмаган фойдаланувчиларнинг аккаунт очиши ёки улардан фойдаланишининг олдини олиш учун ёшни текшириш механизмларини жорий қилиши керак бўлади.

Шунингдек, болалар учун онлайн ўйинлар ва бошқа интернет хизматларидаги айрим функцияларни ҳам чеклаш режалаштирилган. Хусусан, тўғридан-тўғри эфирлар ва нотаниш шахсларнинг болалар билан боғланиш имкониятига нисбатан қўшимча назорат ўрнатилади.

Ҳукумат маълумотига кўра, чекловлар жорий этилганидан кейин ҳам болалар интернетдан таълим, янгиликлар ўқиш, ўйинлар ва мессенжерлар орқали мулоқот қилиш мақсадида фойдаланишда давом этади.

Эслатиб ўтамиз, Австралия бундай тақиқни миллий даражада қабул қилган биринчи давлат ҳисобланади. У ерда мазкур қонун 2025 йил декабридан амал қила бошлаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг