Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Чеченистонлик муаммоли ёшлар урушга жўнатилади

Чеченистонлик муаммоли ёшлар урушга жўнатилади

Фото: РБК

Чеченистон хавфсизлик блоки раҳбар ва командирлари билан ўтказилган йиғилишда Рамзан Қодиров тартибуззар муаммоли ёшларни бундан буён маъмурий жавобгарликка тортмасдан, ё қамоққа ёки тўппа-тўғри Россия армиясига жўнатиш кераклигини айтди.

Қодировнинг таъкидлашича, аксарият чечен ёшлари халқ анъаналарига содиқ қолиб, ўзларини муносиб тутишмоқда.

Бироқ «қонунлар биз учун ёзилмаган» деб ҳисобловчилар ҳам учраб туради. Қанчадан-қанча огоҳлантиришлар наф бермади. Кескин чора кўрмаса бўлмайди. 

«Мана шундай ёшларнинг тарбияси бузуқ, машинасини истаган жойига қўйиб кетаверади, тақиқланган нарсаларни истеъмол қилиб рулга ўтиради, йўл қоидаларини бузади ва ҳатто бу билан фахрланиб, турли низоларни келтириб чиқаради. Бундан буёғига қонунни ҳурмат қилмадингми — ё узоқ муддатга қамаласан ёки шартномага қўл қўйиб махсус ҳарбий амалиёт зонасига жўнайсан. Мардлигинг, беадаблигинг ва учарлигингни душманга кўрсат», — деди Қодиров.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг