Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Чехия Президенти реанимацияга тушиб қолди

Чехия Президенти реанимацияга тушиб қолди

Фото: «Mk.ru»

Чехия президенти Милош Земан Прагадаги Марказий ҳарбий госпиталнинг анестезиология ва реанимация бўлимида ётибди, дея хабар бермоқда маҳаллий ОAВ.

Президент Милош Земан интенсив терапиянинг энг юқори даражаси ҳисобланган анестезиология ва реанимация бўлимига ётқизилган. У ерда бир ёки бир нечта ҳаётий муҳим функциялари бузилган, яъни ҳаёти хавф остида бўлган беморлар ётишади, дейилади хабарда.

Аввалроқ Чехия етакчиси парламент сайловларида мағлуб бўлган бош вазир Aндрей Бабиш билан учрашувдан сўнг Марказий ҳарбий госпиталга ётқизилгани маълум бўлганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг