Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

CNN: Трамп Эронга қарши ҳарбий зарбалар вариантларини кўриб чиқяпти

CNN: Трамп Эронга қарши ҳарбий зарбалар вариантларини кўриб чиқяпти

АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон ядровий дастури бўйича Вашингтон ва Теҳрон ўртасида ўтказилган дастлабки музокаралар натижа бермаганидан сўнг, Эронга қарши янги кенг кўламли ҳарбий амалий ҳаракатларни кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда CNN телеканали манбаларига таяниб хабар берди.

Манбаларга кўра, муҳокама қилинаётган вариантлар орасида Эроннинг ядровий объектларига ҳаводан зарбалар бериш, шунингдек, намойишчилар ўлдирилишида масъул деб ҳисобланаётган Эрон раҳбарлари ва хавфсизлик тузилмалари вакилларига нисбатан авиазарбалар ҳам бор.

CNN маълумотларига кўра, АҚШ Эрон билан учрашув ўтказиш учун бир қатор дастлабки шартларни илгари сурган. Улар орасида уранни бойитишни бутунлай тўхтатиш, Эрон баллистик ракеталарининг учиш масофасини чеклаш ва минтақадаги қуролланган гуруҳларни қўллаб-қувватлашдан воз кечиш талаблари мавжуд.

Бироқ Эрон томони ракеталар масофасини чеклаш талабини рад этган ва АҚШга фақат ядровий дастур масаласини муҳокама қилишга тайёр эканини билдирган.

Маълум қилинишича, Дональд Трамп ҳали якуний қарор қабул қилмаган. Шу билан бирга, у АҚШнинг ҳарбий имкониятлари кенгайганини ҳисобга олмоқда, чунки ҳозир минтақада Америка авиаташувчилар гуруҳи жойлаштирилган.

Манбалардан бирининг айтишича, Трампнинг асосий мақсади — Теҳронни АҚШ шартларини қабул қилишга мажбур қиладиган кучли ва таъсирли зарба беришдир.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг