Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Доллар мустаҳкамланишининг янги даври бошланмоқда — Goldman Sachs

Доллар мустаҳкамланишининг янги даври бошланмоқда — Goldman Sachs

Фото: LiteFinance

Доллар мустаҳкамланишининг янги даври бошланмоқда, бу ҳақда Bloomberg агентлиги Goldman Sachs стратеглари прогнозига асосланиб хабар берди.

Goldman Sachs мутахассислари доллар 2022 йил охиридаги чўққисидан сўнг икки йил давомида енгил қадрсизланишини прогноз қилишганди. Энди улар АҚШ валютасининг мустаҳкамланишини кутишмоқда.

Янги президент Доналд Трампнинг юқори божларни жорий этиш режаси доллар мустаҳкамланишида муҳим рол ўйнайди. АҚШ иқтисодиётининг шиддатли ривожланиши ва унинг активлари қиймати ошиши билан ёнма-ён тарифлар ўсиши «доллар учун кучли комбинация» ҳисобланади, деб ёзишмоқда Goldman Sachs стратеглари.

Банк таҳлилчилари келгуси 12 ойда евро $1,03 гача кучсизланишини кутишмоқда. Япон валютаси эса 1 доллар учун 159 иенагача пасаяди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг