Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Дубай аэропорти янги рекорд ўрнатди

Дубай аэропорти янги рекорд ўрнатди

Фото: Simple Flying

Дунёнинг энг улкан транспорт хабларидан бири саналган Дубай халқаро аэропорти янги рекорд ўрнатди. 2024 йилнинг дастлабки олти ойида 44,9 млн йўловчига хизмат кўрсатилди, бу 2023 йилнинг шу давридан 8 фоиз кўпдир.

Жорий йил олти ойида Dubai Airports энг кўп йўловчини Ҳиндистондан қабул қилган — 6,1 млн киши. Кейинги ўринларда — Саудия Арабистони (3,7 млн), Буюк Британия (2,9 млн), Покистон (2,3 млн), АҚШ (1,7 млн), Россия (1,3 млн) ва Германия (1,3 млн).

Компания матбуот учун берган маълумотга кўра, шу даврда Дубай жами 216 мингта авиарейсни қабул қилган. Аэропорт хизматидан энг кўп фойдаланилган ой — январ (7,9 млн йўловчи).

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг