Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Дунёдаги энг қиммат тиаралардан бири янги эгасини топди

Дунёдаги энг қиммат тиаралардан бири янги эгасини топди

Фото: «Imag.one»

Италия қироллик оиласига тегишли тиара (қадимги подшоларнинг бош кийими — таҳр.) сўнгги йилларда кимошди савдосида сотилган энг қиммат тиаралардан бирига айланди. Харидор унинг учун 1,66 миллион доллар тўлади, дея «Twitter»да хабар берди Sotheby’s кимошди савдоси ташкилотчилари.

Қимматбаҳо буюм Савой уйига тегишли бўлган. У 1867 йилда зодагон Мария Виттория даль Поззога кейинчалик тахтни эгаллаган Италия қироли Савойнинг Aмадео I ўғлига турмушга чиққанида тўй совғаси сифатида тортиқ қилинган.

Тиара XIX асрнинг охирида Италиянинг Мюзи заргарлик уйи томонидан тайёрланган. У томчи шаклидаги 11 та табиий марварид ва олмослар билан безатилган. Энг катта марвариднинг узунлиги 20 миллиметрга тенг. Ушбу заргарлик буюмини бошга ҳам, бўйинга ҳам тақса бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг