Дунёнинг энг яхши авиакомпаниялари аниқланди (топ-10)
Skytrax консалтинг компанияси дунёнинг энг яхши авиакомпанияларини аниқлади. Рейтинг етакчиси — «Қатар ҳаво йўллари».
Qatar Airways қуйидаги йўналишларда етакчи бўлди:
- йўловчиларга яратилган қулайлик;
- таомлар;
- самолёт бортида вақтни кўнгилли ўтказиш;
- сервис;
- ҳаво кемалари парки, компания самолётларининг ўртача ёши беш йил.
Иккинчи ўрин берилган Singapore Airlines муваффақияти «мижозлар учун сервисга содиқлик» билан изоҳланди. Авиакомпаниянинг арзон хизмат кўрсатувчи Scoot деб номланган шўъба компанияси бор.
«Бронза»га лойиқ кўрилган Emirates самолётлари 152 йўналишда парвоз қилади. Компаниянинг асосий хаби — Дубай аэропорти.
«Бу Qatar Airways ва Singapore Airlines хабларидан ҳам йирик», — дейилади хабарда.
Топ-10:
- Qatar Airways (Қатар);
- Singapore Airlines (Сингапур);
- Emirates (БАА);
- АNA All Nippon Airways (Япония, мамлакатнинг 72 йиллик тарихга эга энг йирик авиакомпанияси);
- Cathay Pacific Airways (Гонконг);
- Japan Airlines (Япония);
- Turkish Airlines (Туркия);
- EVA Air (Тайван);
- Air France (Франция);
- Swiss International Air Lines (Швейцария, Lufthansa Group (Германия) таркибидаги авиакомпания).
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter