Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Дуров: Франция Молдовага Telegram-каналларни цензура қилишда ёрдам беришни сўради

Дуров: Франция Молдовага Telegram-каналларни цензура қилишда ёрдам беришни сўради

© AP Photo / Roman Kulik

Телеграмга бўлган ҳар қандай босим ўтказиш уринишини ошкор қилишда давом этаман – Дуров.

Telegram ижтимоий тармоғи асосчиси Павел Дуров бир йил олдин Франция махсус хизматлари воситачи орқали ундан Молдова ҳукуматига ушбу мамлакатда президентлик сайловлари олдидан мессенжердаги айрим каналларни цензура қилишда кўмаклашишни сўраганини маълум қилди.

Шунингдек, хабарда Telegram Франция ва Молдова расмий идоралари томонидан кўрсатилган каналларни текширгандан сўнг, уларнинг бир нечтаси ҳақиқатан ҳам платформанинг ички қоидаларини бузгани аниқланган ва ўчириб ташлангани айтилади.

"Кейин воситачи менга ушбу ҳамкорлик эвазига француз разведкаси гўёки ўтган йилнинг август ойида мени қамоққа олиш учун ордер берган судьяга мен ҳақимда “ижобий фикр билдириши”ни айтди”, – деб маълум қилди у.

Дуров бундай таклифни мутлақо номақбул деб ҳисоблаганини таъкидлаган. Унинг сўзларига кўра, агар разведка ҳақиқатан ҳам судьяга таъсир ўтказишга уринган бўлса, буни суд жараёнига аралашиш деб баҳолаш мумкин.

Унинг қўшимча қилишича, Telegram жамоаси Молдова "муаммоли" каналларининг иккинчи рўйхатини олган. Бироқ, биринчисидан фарқли ўлароқ, галдаги рўйхатдан ўрин олганлар қонунга хилоф иш қилган. Ҳар икки рўйхатдагиларни фақат Франция ва Молдова ҳукуматига ёқмайдиган сиёсий қарашларни ифода этиши бирлаштириб турган.
 
Шунга қарамай, платформа асосчиси француз разведкаси сўровини бажармаган ва сўз эркинлиги тамойилларига содиқ эканлигини маълум қилди.
 
"Биз контентни сиёсий сабабларга кўра ўчириб ташламаймиз. Платформамизни цензура қилиш мақсадида Телеграмга бўлган ҳар қандай босим ўтказиш уринишини ошкор қилишда давом этаман”, – деди у.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг