Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Эрдоғон Исроил ва Фаластин урушига муносабат билдирди

Эрдоғон Исроил ва Фаластин урушига муносабат билдирди

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Исроил ва Фаластин ўртасидаги зиддиятни тўхтатишга чақирди.

«Биз барча томонларни босиқликка ва кескинликни кучайтирувчи ҳаракатлардан қочишга чақирамиз», деди Эрдўғон.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 7 октабр куни Исроил  давлати ҳудудига йирик ракета ҳужумидан сўнг «Темир қиличлар» операцияси бошланганини эълон қилди.

Ҳамас ҳаракати тарафдорлари Исроилнинг Ғазо сектори билан чегарасидаги деворни бузишни бошлашган. Шунингдек, Исроилдаги иккинчи йирик электр станциясига ракета зарбаси берилган.

Исроилда қурбонлар сони 22 кишига етди, 545 исроиллик яраланган.

Исроил миллий хавфсизлик вазири мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилди.

Қайд этилишича, Исроил хавфсизлик кучлари мамлакат жанубида фаластинликлар томонидан ҳужумга учраган ҳудудларнинг бирортасини ҳалигача назоратга олмаган.

Бунга жавобан Исроил Ғазо секторига авиазарбалар беришни бошлаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг