Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ереванда халқ Пашиняннинг истеъфосини талаб қилиб парламентга бостириб кирди

Ереванда халқ Пашиняннинг истеъфосини талаб қилиб парламентга бостириб кирди

Кеча тунда Ереванда (Арманистон) одамлар Бош вазир Никол Пашинянга импичмент эълон қилинишини талаб қилиб, парламентга оммавий равишда бостириб киришди. Бу ҳақда Baza хабар бермоқда.

Фуқаролар Пашиняннинг Озарбайжон билан тинчлик шартномасини тайёрлаш ҳақидаги баёнотидан норози бўлишди. Тегишли ҳужжат қабул қилинса, Арманистон Совет чегараларини сақлаб қолади.

Намойишчиларнинг фикрича, шу йўл билан бош вазир Тоғли Қорабоғга даъволаридан воз кечади. Унга нисбатан хиёнат айбловлари бор.

Олдинроқ, Арманистон Бош вазири Никол Пашинян Самарқандда бўлиб ўтадиган ШҲТ саммитига келмаскиги ҳақида хабар берган эдик.

Маълумот ўрнида, 13 сентябрь куни Арманистон Мудофаа вазирлиги Озарбайжонни Сотка, Горис ва Жермук аҳоли пунктлари йўналишида ўт очишда айблади. Ўз навбатида, Озарбайжон Мудофаа вазирлиги Арманистонни икки давлат чегарасида кенг кўламли қўпорувчилик қилишда айблади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг