Эрон Али Лорижоний ҳалок бўлганини тасдиқлади
Эрон Миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби Али Лорижоний вафот этди. Бу ҳақда унинг идораси ўз телеграм-каналида маълум қилди.
«Мен, Аллоҳнинг бандаси, Раббим ҳузурига қайтдим», — дейилади баёнотда.
Исроил Лорижонийнинг ўлими ҳақида хабар берганидан сўнг, Эронда унинг мактуби эълон қилинди.
«Fars» агентлиги маълумотига кўра, Лорижоний қизининг хонадонида ўғли, ўринбосарларидан бири ва бир нечта соқчилари билан бирга АҚШ ва Исроил қирувчи самолётлари зарбаси остида қолган. Бироқ унинг идораси бу маълумотни рад этди.
Эрон президенти Масъуд Пезешкиён Лорижонийнинг ўлими учун «шафқатсиз қасос» олинишига ваъда берди ва унинг вафоти муносабати билан таъзия изҳор қилди.
Аввалроқ, Исроил мудофаа вазири Исраэл Кац Теҳронга берилган зарба оқибатида Лорижоний ўлдирилганини маълум қилган эди.
Лорижоний миллий хавфсизликнинг асосий масалалари, жумладан, Эрон ядро дастури бўйича музокараларга масъул эди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter