Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Эрон Ҳиндистондан ушлаб турилган танкерларни қўйиб юборишни талаб қилди

Эрон Ҳиндистондан ушлаб турилган танкерларни қўйиб юборишни талаб қилди

Фото: NewsX

Эрон Ҳиндистондан ҳибсга олинган танкерларни озод қилишни талаб қилмоқда, деб хабар берди Reuters.

Эрон Ҳўрмуз бўғози орқали кемаларнинг хавфсиз ўтиши бўйича музокаралар доирасида Ҳиндистондан феврал ойида ҳибсга олинган учта танкерни озод қилишни талаб қилди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

Агентлик манбаларига кўра, Теҳрон кемаларни озод қилиш масаласини Ҳиндистонга тегишли ёки Ҳиндистонга йўл олган кемаларнинг Форс кўрфазидан хавфсиз транзит ўтиш имконияти билан боғламоқда.

Маълумот учун: «Asphalt Star», «Al Jafzia» ва «Stellar Ruby» танкерлари 5 феврал куни Ҳиндистоннинг денгиз ҳудудида тўхтатилган. Даъво қилинишича, ушбу кемалар ўз шахсий маълумотларини яширган ёки ўзгартирган ҳамда кемадан кемага ноқонуний ёқилғи қуйиш ишларида қатнашган. Ҳозирда ҳар уч танкер Мумбай яқинида ушлаб турилибди.

Манбалар айтишича, Теҳрон, шунингдек, Ҳиндистондан айрим турдаги дори-дармонлар ва тиббий жиҳозлар етказиб беришни ҳам сўраган. Душанба куни Эроннинг Ню-Деҳлидаги элчиси Ҳиндистон ТИВ вакиллари билан мавжуд вазиятни муҳокама қилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг