Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Эрон Ҳўрмуз бўғозида танланган давлатлар учун йўлак очди

Эрон Ҳўрмуз бўғозида танланган давлатлар учун йўлак очди

Эрон Ҳўрмуз бўғози орқали ҳаракатни қисман тиклади, аммо бу имконият барча давлатлар учун эмас. Теҳрон фақат бешта давлат – Россия, Ҳиндистон, Покистон, Ироқ ва Хитой кемаларига ўтишга рухсат берганини маълум қилди.

Ташқи ишлар вазири Аббос Арақчига кўра, бошқа давлатлар, айниқса АҚШ ва Исроилга тегишли кемалар учун ҳаракат ҳамон тақиқланган. Бу эса Эроннинг Ҳўрмузни геосиёсий босим воситаси сифатида очиқ қўллаётганини кўрсатади.

Аввалроқ халқаро ОАВлар Эрон рухсат берилган ташувчилар учун бўғоздан ўтишни пуллик қилгани ҳақида ёзган эди. Демак, Ҳўрмуз нафақат ҳарбий-сиёсий, балки иқтисодий назорат нуқтасига ҳам айланмоқда.

Шунга қарамай, минтақада ҳаракат ҳали тиклангани йўқ. Маълумотларга кўра, сўнгги кунларда бўғоз орқали атиги 15 та кема ўтган, уларнинг аксарияти эса Эронга тегишли бўлган. Бу эса глобал таъминот занжирлари ҳали ҳам издан чиққанини англатади.

Бу фон астида АҚШ президенти Дональд Трамп НАТО давлатларини ҳам бу масалага жалб қилишга уринаётгани кузатилмоқда. У аввалроқ ҳам иттифоқдошларини Ҳўрмуздаги вазият бўйича фаолроқ иштирок этмасликда айблаб, акс ҳолда «оғир оқибатлар» бўлишидан огоҳлантирганди.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг