Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Эрон собиқ ташқи ишлар вазири авиазарба қурбони бўлди

Эрон собиқ ташқи ишлар вазири авиазарба қурбони бўлди

Фото: Haqqin

Эрон собиқ ташқи ишлар вазири Камол Харрозий ўтган ҳафтадаги авиазарбада олган жароҳатлари оқибатида пайшанба оқшомида вафот этди, деб хабар берди мамлакат давлат телевидениеси.

Харрозий ислоҳотчи президент Муҳаммад Ҳотамий даврида ташқи ишлар вазирлигини бошқарган, кейинчалик эса ҳалок бўлган олий раҳбар — оятуллоҳ Али Хоманаийнинг ташқи ишлар бўйича маслаҳатчиси сифатида фаолият юритган.

2022 йилда Харрозий Al Jazeera телеканалига берган интервюсида Теҳрон «ядро бомбасини ишлаб чиқариш учун техник имкониятларга эга экани, бироқ Эрон уни яратиш бўйича қарор қабул қилмаганини» таъкидлаган эди. Бу баёнот ўша пайтда Теҳроннинг ниятлари борасида халқаро ҳамжамиятда хавотирлар уйғотган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг