Эрон тарихидаги энг йирик қийматли банкнота муомалага киритилди
Эрон тарихидаги энг йирик — 10 миллион риаллик банкнота муомалага киритилмоқда, деб хабар берди Financial Times.
Бу орқали ҳукумат тобора ўсиб бораётган инфляцияни жиловлашга ва нақд пулга бўлган эҳтиёжни қондиришга ҳаракат қилмоқда.
Шу ҳафтадан бошлаб банклар қиймати тахминан 7 доллар бўлган янги 10 млн риаллик банкноталарни тарқатишни бошлади. Эронликлар электрон тизимлар ишида узилишлар бўлишидан қўрқиб, банкоматлар олдида узун навбатларга тизилдилар. Оқибатда банкноталар тезда тугаб қолди.
Янги пушти рангли банкнотанинг олд томонида Язд шаҳридаги IX асрга оид Жоме масжиди, орқа томонида эса 2500 йиллик тарихга эга Бам қалъаси тасвирланган.
Ушбу чора уруш фонида Эрон иқтисодиёти қанчалик оғир аҳволда эканлигининг яна бир исботидир. 19 февралга қадар бўлган бир ой ичида инфляция даражаси 47,5 фоизни ташкил этди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter