Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Европада тақиқланган баъзи нарсалар биз учун одатий ва завқли

Европада тақиқланган  баъзи нарсалар биз учун одатий ва завқли

фото:shutterstock.com

Биз учун чиғаноқларни йиғиш, каптарларга овқат бериш ёки қишда қорни юмалоқлаб отиш завқли иш ёки ўйин. Лекин айтайлик, Европада шунга ўхшаш ҳаракатларни амалга оширсак нима бўлади, ҳеч ўйлаб кўрганмисиз?  Ҳатто жаримага тортилишингиз мумкинлигини-чи?

Табиийки, ҳатто энг кутилмаган тақиқларнинг ҳам ўз асоси мавжуд.

Қорни юмалоқлаб отиш мумкин  (ми?)

Болалар бир-бири билан ўйнаётганда қўрқинчли нарса нима? Масалан қишда қорбўрон ўйнаш кенг тарқалган ва энг қизиқарли ўйин. Аммо бу белгияликлар учун эмас. Бу ерда қор жуда кенг тарқалган ҳодиса эмас ва ҳар қандай қор коммунал хизматлар ва транспорт учун катта юкдир.

Болаларга қордан завқланишга ҳам рухсат берилмайди. Расмийларга кўра, қор тўпи тошдан фарқ қилмайди ва ўйиннинг ўзи зўравонликнинг намоёнидир.

Фото: YanLev / Shutterstock

Шунинг учун, агар сиз Белгияда қорни копток қилиб бирор кишига отсангиз сиз жамоат тинчлигини бузувчи деб ҳисобланасиз ва 100 евро жарима тўлашга тайёр туринг.

Люпин гулми ўтми?

Люпин, гул ҳисобланади. Аммо кўплаб боғбонлар люпинни бегона ўт деб билади ва ўз боғларидан юлиб ташлашга ҳаракат қилишади. Чунки Люпин жуда тез кўпаяди ва бошқа ўсимликларни сиқиб чиқаради. Аммо бизда бу ўсимликларга тақиқ йўқ. Норвегияда эса бу гулларни йўл четига экиш тақиқланади. Бундан ташқари, кўплаб маҳаллий жамоалар ҳам бу гўзал гулларга қарши.

Люпин бу ерга тупроқни барқарорлаштириш учун XIX асрда олиб келинган,   аммо нимадир нотўғри кетди.  Бу гул маҳаллий ўсимликларни сиқиб чиқара бошлади, флора сийраклашди, экотизим зарар кўрди.

Кабутарларни боқиш-чи?

Венецияда кабутарларга овқат бериш тақиқланади. Сабаби овқатга ўрганган кабутарлар шаҳарга жойлашиб олади: кўчаларни, ёдгорликларни ифлослантиради, кейин ҳаммасини тозалаш керак бўлади.

Ва сув, реактивлар таъсири натижасида маданий меросга зарар етади. Шунга ўхшаш тақиқ Сингапурда ҳам амал қилади.

Айтганча, Венада ҳам каптарларни боқиш тақиқланган. Аммо у ерда бу тақиқ қушларга ғамхўрлик қилишнинг зарарли оқибати билан тавсифланади. Яъни қушлар нотўғри нарса истеъмол қилиб касал бўлиб қолиши мумкин.

Пошнали пойабзалда юриш...

Ушбу тақиқ Грецияда амал қилади. Тўғри, ҳамма жойда эмас, фақат тарихий жойларда. Яъни, сиз қанчалик хоҳласангиз ҳам, қадимий харобалар бўйлаб пошнали пойабзалда юриш мумкин эмас. Яъни пойабзалнинг ўткир пошнаси тарихий тошли йўлакларга жуда кучли босим ўтказиб, зарар етказиши мумкин деб ҳисобланади.

Қум қалъаларини қуриш

Испанияда Магалуф пляжида (Маллоркада) қирғоқда қумли қалъалар қуриш тақиқланади. Ва Италиянинг Эраклеа ҳудудида ҳам. Тақиқ  қутқарувчиларнинг ишига халақит бериши мумкинлиги билан изоҳланади. Ва умуман, улар кўринишни бузадилар.

Чўмилиш кийими

 Хорватия, Италия ва Испанияда пляждан ташқарида чўмилиш кийимида юришга тақиқ қўйилган.  Меҳмонхонадан пляжга бир неча юз метр масофани сузиш либосида босиб ўтганингиз учун жарима 120 еврогача.

Чиғаноқ...

Хўш, чиғаноқларни йиғиш тақиқлари кўплаб мамлакатларда амал қилади. Бунинг сабаби шундаки, агар ҳамма чиғаноқ қобиғини олиб кетса, келажакда ҳеч нарса қолмайди.

Ва сиз қандай тақиқларни қўллаб-қувватлайсиз? Қайси бири ғалати деб ўйлайсиз?  

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг