Европадан Форс кўрфазигача темир йўл қурилади
Тарихий Ҳижоз темир йўли.
Туркия, Сурия ва Иордания Жанубий Европа ва Форс кўрфазини темир йўл орқали боғламоқчи, деб хабар берди Bloomberg.
Томонлар темир йўл инфратузилмасини янгилашга келишиб олишган.
4–5 йил ичида якунланиши режалаштирилган ушбу йирик лойиҳа кейинчалик Саудия Арабистони темир йўллари билан туташади ва минтақавий транспорт тизимида янги даврни бошлаб беради, дейилади хабарда.
Форс кўрфазидаги низолар ва Ҳўрмуз бўғозида кемалар қатновининг чекланиши глобал савдо учун жиддий хавф туғдирмоқда. Шу сабабли, минтақа давлатлари денгиз йўлларига қарамликни камайтириш учун муқобил қуруқлик йўлларини изламоқда.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter