Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Чарли Киркнинг қотилини топган 100 минг доллар олади

Чарли Киркнинг қотилини топган 100 минг доллар олади

Фото: ФҚБ

ФҚБ Чарли Киркни ўлдиришга алоқадор шахсни тутишда ёрдам берувчи маълумот учун 100 минг доллар мукофот эълон қилди.

Федерал қидирув бюроси Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида эҳтимолий қотилнинг суратини ҳам илова қилди.

Associated Press махсус хизмат вакилига асосланиб хабар беришича, қотил мерган катта эҳтимол билан «талаба ёши»да бўлган ва университет ҳудудида «оломонга қўшилиб кетган».

Ўқ узилган жой яқинида 30-калибрли Mauser винтовкаси сочиққа ўралган ҳолда топилган. Киркни ўлдиришда шу қурол ишлатилгани тахмин қилинмоқда. AP ёзишича, қуролнинг ўқдонида отилган гилза, магазинида учта патрон бўлган.

Фото: ФҚБ

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг