Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Франция собиқ президенти қамоқдан озод этилди

Франция собиқ президенти қамоқдан озод этилди

Франция собиқ президенти Николя Саркози 20 кунлик қамоқдан кейин озод қилинади

Ливия собиқ раҳбари Муаммар Каддафий томонидан молиялаштириш иши бўйича судланган собиқ давлат раҳбари 21 октябр куни Парижнинг Ла Санте қамоқхонасига жойлаштирилганди. Бугун, 20 кундан кейин суд уни озод қилиш тўғрисида қарор қабул қилди ва унинг ҳибсга олиниши суд назорати билан алмаштирилди, деб хабар беради француз BFMTV канали. 

Энди Саркози қаттиқ чекловлар остида бўлади - хусусан, унга ички ишлар вазири Гералд Дарманин каби бир қатор сиёсатчилар билан алоқа қилиш тақиқланган. 

Журналистлар билан суҳбатда собиқ президент панжара ортидаги кунлари қийин бўлганини тан олди. "Бу жуда қийин. Оғир", деди Саркози ҳибсда сақлаш шароитларини тасвирлаб. 

Эслатиб ўтамиз, Николя Саркози 2007 йилги президентлик кампанияси пайтида Муаммар Қаддафий режимидан ноқонуний маблағ олганликда айбланган эди. Унга қарши тергов бир неча йиллардан бери давом этмоқда ва Франциядаги энг шов-шувли сиёсий ишлардан бирига айланди, чунки мамлакат тарихида биринчи марта президент қамоққа олинди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг