Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ғазо секторидаги масжидга зарба: 21 киши ҳалок бўлди

Ғазо секторидаги масжидга зарба: 21 киши ҳалок бўлди

Ғазо секторидаги масжидга берилган авиазарба оқибатида 21 киши ҳалок бўлди

Исроилнинг Ғазо сектори марказидаги масжид биносига берган зарбаси оқибатида 21 киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда CNN маҳаллий фуқаро мудофаа хизмати ва масжид ёнида жойлашган Ал-Ақса шаҳидлари шифохонасига таяниб.

Аввалроқ Reuters Фаластин ОАВларига ҳавола қилиб, тахминан 18 киши ҳалок бўлгани ва ўнлаб ярадорлар ҳақида хабар берган эди.

Исроил мудофаа кучлари ҳаво кучлари «бир кечада олдин Дайр ал-Балаҳ ҳудудида масжид бўлиб хизмат қилган бинода жойлашган қўмондонлик-назорат постида фаолият юритаётган ҲАМАС аскарларига аниқ зарба берганини» тасдиқлади.

Яна бир зарба Исроил ҳарбийлари томонидан собиқ мактаб биносига берилган.

7 октябр куни Ғазода уруш бошланганига бир йил тўлади. Шу вақт ичида камида 40 мингдан ошиқ фаластинлик ҳалок бўлди. 

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг