Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

“Газпром” Ўзбекистонга йилига 6 млрд кубометр газ етказиб беради – ОАВ

“Газпром” Ўзбекистонга йилига 6 млрд кубометр газ етказиб беради – ОАВ

Россиянинг “Газпром” компанияси жорий йилнинг 4-чорагидан Қозоғистондан ўтувчи “Марказий Осиё – Марказ” қувури орқали Ўзбекистонга етказиб беришни бошлайди.

“Коммерсант”нинг ёзишича, гап йилига 6 млрд куб метргача ёки кунига тахминан 18 миллион кубометр етказиб бериш ҳақида боряпти.

Етказиб бериш ҳажмлари ҳар йили янгиланади. Россиядан газ транзити Қозоғистон ва Ўзбекистон ҳудудидан ўтувчи “Марказий Осиё – Марказ” (CАC) газ қувури орқали амалга оширилади.

Европага газ экспорти камайгани сабабли Газпром газ ҳажмининг бир қисмини Марказий Осиё мамлакатларига йўналтиришга ҳаракат қилмоқда. Ўтган йилнинг ноябрь ойида компания Қозоғистон ва Ўзбекистон билан Россия газини ушбу мамлакатларнинг ички бозорларига етказиб бериш ва унинг Хитойга эҳтимолий транзити бўйича “газ иттифоқи”ни яратиш масаласини муҳокама қила бошлаган.

2022 йилда Ўзбекистонда газ қазиб олиш 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 4 фоизга камайиб, 51,7 миллиард куб метрни ташкил қилди. 2023 йилда эса бу кўрсаткичнинг 56,3 миллиард куб метргача ошиши кутилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг